ДХХ маълумотига кўра, 2024 йилда ташкил этилган гуруҳ аъзолари жиҳод қилиш, шаҳид бўлиш каби мавзуларни муҳокама қилган.
Шунингдек, улар келгусида кўпорувчилик ҳаракатлари уюштириш учун хориждаги террорчилардан онлайн тарзда бомба ва заҳарловчи моддалар тайёрлашни ўрганган.
Гуруҳнинг 4 аъзоси Суриядаги жангариларга қўшилишга улгурган, яна 20 нафар аъзоси эса суд ҳукми билан 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.