Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
📌 Унга кўра, ўтган даврда ўқитувчилар ойлигига 10 дан ортиқ устама жорий этилди.
📌 Бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан зиёд ўқитувчи 10–12 миллион сўм маош олмоқда.
📌 Сентябрдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди.
📌 Янги баҳолаш тизимига ўтган 1,5 минг мактабдан 300 таси ижобий натижа кўрсатиб, бутун жамоаси 40% гача устама олди.
📝 “Мен халқимизга вақт келиб ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етади деган эдим. Мана, бу гапим 3 йил ичида ҳақиқатга айланди”, – деди Президент.