Оғир сумка мактаб ўқувчиларининг ўсиши ва ривожланишига жиддий таъсир қилади, деб огоҳлантирди Санэпид қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси.
Ёшликда узоқ вақт оғир сумка кўтариб юриш сколиозга, умуртқа поғонасининг эгрилигига ва оёқларнинг қийшайиб ривожланишига олиб келади.