«Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадсиз иш қидираётган шахслар ваучер асосида касб ва хорижий тилларни бепул ўқиши мумкин.
Ваучерлар орқали ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Ваучер олиш учун ариза бериш усуллари:
➖ туман (шаҳар) бандлик бўлимлари орқали;
➖ маҳалла ҳоким ёрдамчилари орқали;
➖ ecosys.mehnat.uz тизими орқали онлайн.
Аввало, талабгорга мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилади. Агар иш топилмаса, у ҳолда ўқиш учун ваучер берилади. Ваучердан 3 ой ичида фойдаланиш керак. Ҳар бир шахсга 1 марта бепул ўқиш ҳуқуқи берилади.