Spread the love

8 та ҳудудда — Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида 1,2 мингдан ортиқ фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари берилгани аниқланди.

Маълум бўлишича:
— Сохта гувоҳнома олган 455 нафар шахс 1 305 марта ЙҲҚни бузган;
— 9 та ЙТҲ содир этилган;
— 6 нафар фуқаро жароҳат олган;
— 3 нафар инсон ҳалок бўлган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши кўлами катта ва мураккаб экани сабаб махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov