Маълум қилинишича, бутун жаҳон бўйлаб 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган ҳар 10 нафар боладан бири, яъни 188 миллион бола ва ўсмир семизликдан азият чекмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида қайта ишланган, калория миқдори юқори ва нархи нисбатан арзон бўлган маҳсулотлар истеъмоли кўпайгани келтирилган.
Сўнги 25 йил давомида дунё бўйлаб ортиқча вазнга эга болалар сони 194 миллиондан 391 миллионгача, яъни икки бараварга кўпайган. Шулардан катта қисми семизлар тоифасига киради, дейилади ҳисоботда.
Энг юқори кўрсаткичлар Тинч океанининг айрим оролларида қайд этилган: Нюеда 5–19 ёшдагиларнинг 38 фоизи, Кук оролларида 37 фоизи, Науруда эса 33 фоизи семиз ҳисобланади.