Меҳнат дафтаридаги маълумотлар хато киритилган бўлса, онлайн тузатиш мумкин!
Ягона миллий меҳнат тизимида фаолиятингиз тўғрисидаги маълумотлар нотўғри киритилгани ёки Сизнинг иштирокингизсиз тузилган меҳнат шартномалари мавжудлигини пайқадингизми? Энди бундай ҳолатларни my.gov.uz орқали масофадан ҳал қилиш имконияти яратилди.
Қайси ҳолларда ариза бериш мумкин?
🗄Сиз ишламаган ташкилотлар шартнома тузган бўлса;
🗄Сизнинг хабарингизсиз ва розилигингизсиз маълумот киритилган бўлса;
🗄Меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар нотўғри акс эттирилган бўлса.
Бу қандай амалга оширилади?
my.gov.uz порталига киринг;
«Ягона миллий меҳнат тизимидаги фаолият тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш» хизматини танланг;
Керакли маълумотларни тўлдиринг ва ариза юборинг.
Ариза 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.
Унутманг: Меҳнат стажингиз ва фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги келгусида пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар учун жуда муҳимдир!
Ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг ва маълумотларни ҳозироқ текширинг!