ИИВнинг миграция ва шахсийлаштириш бўлимларини рақамли «сервис бўлинмалари»га айлантириш режалаштирилмоқда. Президент паспорт ва миграция хизматларини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.
1-февралдан ID-карта расмийлаштирилганда фуқаролар унга ўрнатилган электрон рақамли имзо (ЭРИ) сертификатини бепул оладилар.
Шунингдек, улар «Электрон ҳукумат» идентификация тизимида рўйхатдан ўтказилади.
1-майдан бошлаб миграция органлари чет элликларнинг электрон визаларини 30 кунгача узайтириш, шунингдек ишлаш учун рухсатномалар бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Тўрт ҳудудда ўз-ўзига хизмат кўрсатишга асосланган «ақлли» миграция пунктлари бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилади.