Эндиликда фуқаролар орасидаги қарз ва олди бердиларни ҳам нотариусларда қонуний қилиб тасдиқласa бўлади. Бу бўйича 2025 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1мартдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади:
◽️Нотариал тасдиқланган битимлар.
◽️ Қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи кўчар мол-мулкка ундурув.
◽️ Ижара, коммунал ва алоқа хизматлари қарзлари.