Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (PQ–280-сон, 09.09.2025-йил) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026-йил 1-мартдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади:
🔹 нотариал тасдиқланган битимлар;
🔹 қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи кўчар мол-мулкка ундурув;
🔹 ижара, коммунал ва алоқа хизматлари қарзлари.