Ҳукумат қарори билан ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тасдиқланди.
Асосий тартиблар:
▪️ давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали кўрсатилади;
▪️ сув ҳисоблагич ўрнатилмаган иншоотлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади;
▪️ фақат Ўзбекистон Республикасидаги ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган ҳисоблагичлар ўрнатилади;
▪️ ҳудудий гидрогеология станциялари ва солиқ инспекциялари 10 кун ичида ҳисоблагичларни рўйхатдан ўтказиб, муҳрлайди;
▪️ хизмат учун БҲМнинг 50% миқдорида йиғим ундирилади.