Spread the love

11 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ҳукумат соати» бўлиб ўтди. Унда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маҳаллий йўллар ҳолати ва уларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида депутатлар олдида ҳисобот берди.

Депутатлар танқиди
❗️Маҳаллий йўллар масаласи муҳокамаларда асосий эътибор марказида бўлди.

Депутатларнинг таъкидлашича:
➖Республика йўллари бўйича ижобий ўзгаришлар бор.
➖Аммо қишлоқ ва маҳаллалараро йўллар ҳануз қониқарсиз ҳолатда қолмоқда.
➖Айрим маҳаллалар ҳаттоки «Опен будгет»да ҳам лойиҳа киритиш ва овоз бериш имконига эга эмас.

Вазирнинг жавоби

Илҳом Маҳкамов депутат танқидига жавобан:
➖Маҳаллий йўлларни ривожлантириш дастури мавжудлигини, лекин ҳисоботда бу алоҳида ёритилмаганини тан олди.
➖Ҳар бир маҳаллий ҳокимликка бюджетдан йўл таъмири учун маблағ ажратилаётганини таъкидлади.
➖Маҳаллалар ўзида қолган маблағларнинг асосий йўналиши йўл таъмирлаш эканини эслатди.

Катта режа: 2030 йилгача асфальтсиз маҳалла қолмайди

Транспорт вазирининг айтишича:
➖Бугунги кунда маҳаллалардаги йўлларнинг 70 фоизи аллақачон асфальт ёки шағалга айлантирилган. Қолган 30 фоиз тупроқ йўллар.
➖2026 йилгача шағалга ўтказилади.
➖2030 йилгача барча маҳаллаларда асфальт қилинмаган йўл қолмайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov