“Меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азизларим, қадрдонларим!”. Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
“Аввало, сиз, азизларни, ўз ҳаётини қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишлаган юртимиздаги барча олийжаноб касб эгаларини қутлуғ байрам – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман”, дейилади табрик аввалида.